Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНД ХАЛҚАРО АЭРОПОРТИДА ЯНГИ ТЕРМИНАЛ ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ

САМАРҚАНД ХАЛҚАРО АЭРОПОРТИДА ЯНГИ ТЕРМИНАЛ ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ

Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи чоғида Самарқанд халқаро аэропортини замон талабларига мос даражада реконструкция қилиш, 

хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш, қолаверса сайёҳлар оқимини кўпайтириш учун янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилганди.
Мазкур вазифа ижроси доирасида Самарқанд халқаро аэропортида соҳа мутасаддилари иштирокида белгиланган лойиҳалар ўрганиб чиқилди.
Режага кўра, 2019-2020 йилларда Самарқанд халқаро аэропортида хизмат кўрсатишни ривожлантириш учун янги терминал қурилади ва учиш-қўниш йўлаги реконструкция қилиниб, самолётлар тураргоҳини кенгайтирилади ҳамда радиолокация тизимлари такомиллаштирилади. Янги қоплама ётқизилади.
Мазкур лойиҳалар амалга ошгач, аэропортда соатига 600 нафар хорижий ва маҳаллий меҳмонларга хизмат кўрсатиш имконияти яратилади. Аэропорт замонавий қиёфага киргандан сўнг бир кунда 20 дан ортиқ рейс амалга оширилади.


Киритилган вақти: 17/09/2019 10:13.   Кўрилганлиги: 157
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-xalqaro-aeroportida-yangi-terminal-qurilishi-boshlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг