Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Каттақўрғон туман ҳокимлиги:
Туман ҳокимлиги - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бош мутахассиси;

Туман ҳокимлиги - Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича етакчи мутахассиси.

Самарқанд вилояти Статистика бошқармаси:
Бошқарма бошлиғи ўринбосари;

Пахтачи туман статистика бўлими - Етакчи мутахассиси.

Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
Пастдарғом туман қишлоқ хўжалиги бўлими - Бош ҳисобчиси.

Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлими -Таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизматини ташкил этиш методисти.

 Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 16 июлдан 25 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Охирги ўзгариш: 16/07/2021 16:53.   Кўрилганлиги: 133
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-tanlov-elon-qilindi758

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.