Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарканд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси:
— Бошқарма бошлиғининг тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари;

— Бошқарма бошлиғининг рақамлаштириш ва давлат хусусий шериклик бўйича ўринбосари;

— Бошқарма бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда репродуктив саломатлик бўйича ўринбосари;

— Бошқарманинг Кадрлар бўйича ишлаш бўлими бош мутахассиси.

 Самарқанд вилоятидаги туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари:
— Каттақўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Булунғур тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Ургут тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Самарқанд тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Пахтачи тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Пастдарғом тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Пайариқ тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Нуробод тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Нарпай тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Қўшработ тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Иштихон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Тойлоқ тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Оқдарё тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.

 Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 15 сентябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Охирги ўзгариш: 10/09/2021 18:34.   Кўрилганлиги: 81
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-tanlov-elon-qilindi5874

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.