Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Булунғур туман 31-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Булунғур туман 40-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори.

Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси:
— Самарқанд шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими - Хотин-қизларни сиёсий фаоллигини ошириш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси.

Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Қўшработ туман Қишлоқ хўжалиги бўлими - Аграр тадбиркорлик, агрокластерлар, хўжалик бўлимлари ва давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;

— Қўшработ туман Қишлоқ хўжалиги бўлими - Ходимлар, ҳужжатлар ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис;

— Иштихон туман Қишлоқ хўжалиги бўлими - Бошлиқ ўринбосари;

— Пахтачи туман Қишлоқ хўжалиги бўлими - Боғдорчилик, узумчилик, сабзавот-полизчилик ва иссиқхона хўжаликларни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;

— Нарпай туман Қишлоқ хўжалиги бўлими - Бошлиқ ўринбосари.

Самарқанд вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошкармаси:
— Пахтачи туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими - Бўлим бошлиғи;

— Иштихон туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими - Кўп қаватли уй-жой фондининг техник ҳолатини ҳамда инвестиция дастурларини ривожлантириш ва мониторинг қилиш, ХУЖМШ ва профессионал бошқарув ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бўйича Бош мутахассис.

Пахтачи туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бош мутахассиси;

— Туман ҳокимлиги - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими етакчи мутахассиси;

— Туман ҳокимлиги - Инвестиция ва ташқи савдо бўлими етакчи мутахассиси;

— Туман ҳокимлиги - Ташкилий-назорат гуруҳи 1-тоифали мутахассиси.

Самарқанд вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази:
— Ахборот-ресурс маркази етакчи мутахассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 13 сентябрдан 22 сентябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Охирги ўзгариш: 13/09/2021 12:05.   Кўрилганлиги: 62
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-tanlov-elon-qilindi568

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.