Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Бошқарманинг Ички аудит, пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш мониторинги шўъбаси - Бош мутахассиси;

— Бошқарманинг Ички аудит, пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш мониторинги шўъбаси - Шўъба мудири;

— Бошқарманинг Ички аудит, пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш мониторинги шўъбаси - Етакчи мутахассиси.

Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
— Жомбой туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими - Бўлим бошлиғи.

Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Нарпай туман Қишлоқ хўжалиги бўлими - Бошлиқ ўринбосари.

Самарқанд вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси:
— Булунғур тумани бўйича ғазначилик бўлинмаси - Молиявий ресурсларни бошқариш, бюджет ижроси таҳлили ва ҳисоботлари бўйича бош мутахассис;

— Пахтачи тумани бўйича ғазначилик бўлинмаси - Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги гуруҳи бош инспектори.

 Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 13 октябрдан 22 октябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Охирги ўзгариш: 13/10/2021 12:25.   Кўрилганлиги: 44
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-tanlov-elon-qilindi5124

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.