Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Нарпай туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Ижро назорати бўйича бош мутахассиси.

 Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси:
— Нуробот туман бўлими - Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича етакчи мутахассиси;

— Иштихон туман бўлими - Касаллик, зараркунанда, ҳашоратлар ва бегона ўтлар тарқалишини прогноз қилиш бўйича етакчи мутахассиси.

Самарқанд вилояти Статистика бошқармаси:
— Пайариқ туман статистика бўлими - Бош мутахассиси;

— Тойлоқ туман статистика бўлими - Бош мутахассиси;

— Булунғур туман статистика бўлими - Бош мутахассиси;

— Жомбой туман статистика бўлими - Бош мутахассиси.

Самарканд вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси:
— Жомбой туман туризм ва спорт бўлими - Туризм бўйича бош мутахассиси (https://vacancy.argos.uz/vacancies/vacancy-detail/76588#profile).

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси:
— Булунғур туман ҳокимлиги молия бўлими - Ободонлаштириш коммунал ва йўл хўжалигини ривожлантириш тадбирларини молиявий таъминлаш шўъбаси Бош иқтисодчиси.

Самарқанд вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси:
— Самарқанд тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси - Молиявий ресурсларни бошқариш, бюджет ижроси таҳлили ва ҳисоботлари бўйича бош мутахассиси.

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси:
— Мирза-Пай ирригация тизими бошқармаси - Бошлиқ ўринбосари.

Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси:
— Оқдарё туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими - Бўлими бошлиғининг кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари;

— Оқдарё туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими - Бош мутахассиси.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси:
— Қўшработ тумани халқ таълими бўлими - Кадрлар бўйича инспектор-методист;

— Булунғур тумани 39 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Нарпай тумани 2 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Нуробод тумани 14 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 24 ноябрдан 3 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Охирги ўзгариш: 24/11/2021 15:21.   Кўрилганлиги: 67
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-tanlov-elon-qilindi358

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.