Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди.

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:
— Бош бошқарма бошлиғи ўринбосари.

Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
— Булунғур тумани мактабгача таълим бўлими - Озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича бухгалтер;

— Бошқарма - Давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва мониторинг бўлими Методисти.

Давлат кадастрлар палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Пастдарғом тумани филиали - Бош муҳандиси.

Самарқанд вилояти Транспорт бошқармаси:
— Ходимлар бўйича бош мутахассиси.

Булунғур туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими етакчи мутахассиси.

Самарқанд вилояти Статистика бошқармаси:
— Қўшробод тумани статистика бўлими - Етакчи мутахассиси.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси:
— Самарқанд тумани ҳокимлиги молия бўлими - Бюджет ижроси ҳисоби шўъбаси мудири-бош ҳисобчиси;

— Пахтачи тумани ҳокимлиги молия бўлими - Мудирнинг биринчи ўринбосари-бўлим бошлиғи;

— Тойлоқ тумани ҳокимлиги молия бўлими - Ободонлаштириш, коммунал ва йўл хўжалигини ривожлантириш тадбирларини молиявий таъминлаш шўъбаси Бош иқтисодчиси.

Самарканд вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси:
— Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва дастурларни мониторинг қилиш бўлими бош мутахассиси.


Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2022 йил 15 январдан 24 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Охирги ўзгариш: 15/01/2022 14:21.   Кўрилганлиги: 135
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-tanlov-elon-qilindi3250

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.