Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди.

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Давлат кадастрлар палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Оқдарё туман филиали - Ер кадастри мутахассиси;

— Пайариқ туман филиали - Ер кадастри мутахассиси;

— Ургут туман филиали - Давлат кадастрлари ягона тизими мутахассиси;

— Ургут туман филиали - Ер кадастри мутахассиси;

— Пахтачи туман филиали - Ер кадастри мутахассиси;

— Қўшработ туман филиали - Бош муҳандис;

— Булунғур туман филиали - Бош муҳандис;

— Пастдарғом туман филиали - Давлат кадастрлари ягона тизими мутахассиси;

— Иштихон туман филиали - Давлат кадастрлари ягона тизими мутахассиси;

— Жомбой туман филиали - Ерларни аукционга чиқариш мутахассиси.

Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Ургут тумани 147 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлими - Ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш шўъбаси амалий фанлар методисти;

— Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлими - Ўқув-тарбия жараёнини медодик таъминлаш шўъбаси чет тили фанлари методисти;

— Қўшработ тумани халқ таълими бўлими - Ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш шўъбаси Филология фанлари методисти;

— Бошқарма - Умумий ўрта таълим муассасаларини фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи.

Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Пайариқ тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими - Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими Етакчи мутахассис (12).

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси:
— Тойлоқ тумани ҳокимлиги молия бўлими - Бюджет даромадлар базасини мустаҳкамлаш ва бюджетлараро муносабатлар бўлими Бош мутахассиси;

— Булунғур тумани ҳокимлиги молия бўлими - Мудирнинг биринчи ўринбосари - бўлими бошлиғи.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси:
— Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Нарпай тумани бўлими - Ҳисобчиси.

Самарқанд вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармаси:
— Дарғом давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонаси - Ўрмон кадастр мутахассиси.

 Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2022 йил 17 мартгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Охирги ўзгариш: 09/03/2022 15:21.   Кўрилганлиги: 108
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-tanlov-elon-qilindi21211515

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.