Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
— Каттақўрғон шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими - Ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари гуруҳи раҳбари;

— Тойлоқ тумани мактабгача таълим бўлими - Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассиси;

— Тойлоқ тумани мактабгача таълим бўлими - Ахборот коммуникация техналогияларини жорий этиш шўъбаси мутахассиси;

— Ургут тумани мактабгача таълим бўлими - Махсус таъмирлаш-эксплуатация бўлими бошлиғи;

— Ургут тумани мактабгача таълим бўлими - Марказлашган молия-бухгалтирия хизмати бош бухгалтер ўринбосари;

— Нарпай тумани мактабгача таълим бўлими - Ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича мутахассиси;

— Самарқанд тумани мактабгача таълим бўлими - Махсус таъмирлаш-эксплуатация хизмати бошлиғи;

— Жомбой тумани мактабгача таълим бўлими - Товар моддий бойликлар бўйича.

Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Бошқарма - Методик хизмат бўлими бошлиғи;

— Қўшработ тумани халқ таълими бўлими - Марказлашган молия-бухгалтерия хизмати Бош ҳисобчиси;

— Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлими - Ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш шўъбаси чет тили фанлари методисти.

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси:
— Шартномаларнинг тузилиши ва ҳисобини юритиш бўлими - Етакчи мутахассиси.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси:
— Тойлоқ тумани ҳокимлиги молия бўлими - Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини жорий этиш ва томарқа ерларини ривожлантириш шўъбаси бош мутахассиси;

— Қўшработ тумани ҳокимлиги молия бўлими - Бўлим мудири;

— Булунғур тумани ҳокимлиги молия бўлими - Ободонлаштириш коммунал ва йўл хўжалигини ривожлантириш тадбирларини молиявий таъминлаш шўъбаси Бош иқтисодчиси;

— Булунғур тумани ҳокимлиги молия бўлими - Давлат мақсадли дастурлари мониторинги масалалари бўйича мудир ўринбосари-шўъба мудири;

— Нарпай тумани ҳокимлиги молия бўлими - Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш сектори Бош мутахассиси.

Самарқанд вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошкармаси:
— Нарпай туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи.

Нарпай туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Ташкилий-назорат гуруҳи етакчи мутахассиси.

Қўшработ туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш шўъбаси мудири.

 Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали  орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2022 йил 19 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Охирги ўзгариш: 10/01/2022 13:33.   Кўрилганлиги: 79
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-tanlov-elon-qilindi020

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.