Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали  вилояти оила ва хотин қизлар бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Бошқарманинг Марказлашган бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими бош мутахассиси;

— Пастдарғом тумани бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Пайариқ тумани бўлими "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамларини кўрсатиш шўъбаси (сектор) мудири;

— Каттақўрғон тумани бўлими "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамларини кўрсатиш шўъбаси (сектор) мудири;

— Каттақўрғон тумани бўлими "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамларини кўрсатиш шўъбаси етакчи мутахассиси.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Нуробод тумани бўлими Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланишни назорат қилиш шўъбаси катта инспектори;

— Оқдарё тумани бўлими Агротехник тадбирларни назорат қилиш шўъбаси инспектори.

Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:
— Бошқарманинг Саноат соҳасини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш йўналишларини таҳлил қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Нарпай тумани бўлими бош мутахассиси;

Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
— Самарқанд шаҳар бўлими Бош ҳисобчиси;

— Каттақўрғон шаҳар бўлими Давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш шўъба мудири.

Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими етакчи мутахассиси.

Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси:
— Каттақўрғон туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори.

Самарқанд вилояти қурилиш бош бошқармаси:
— Каттақўрғон шаҳар бўлими бош мутахассиси.

Ҳужжатлар 2022 йил 11 майдан 20 майгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Самарқанд тумани "Миронқул" маҳалла фуқаролари йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёдамчиси;

— Самарқанд тумани "Ўрта Оҳалик" маҳалла фуқаролари йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёдамчиси;

— Самарқанд тумани "Деҳнав" маҳалла фуқаролари йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёдамчиси.

Ҳужжатлар 2022 йил 11 майдан 15 майгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.


Охирги ўзгариш: 11/05/2022 13:49.   Кўрилганлиги: 91
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-mustaqil-tanlov-elon-qilindi65847

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.