Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали  вилояти оила ва хотин қизлар бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими етакчи мутахассиси;

— Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими етакчи мутахассиси.

Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
— Ургут тумани мактабгача таълим бўлими Бош ҳисобчи ўринбосари;

— Самарқанд тумани мактабгача таълим бўлими Бош ҳисобчи ўринбосари;

— Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлими Бош ҳисобчи ўринбосари.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Тойлоқ тумани ҳокимлиги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази Маҳаллалар драйверларини аниқлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш шўъбаси бош мутахассиси;

— Тойлоқ тумани ҳокимлиги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази Маҳаллаларда молиявий кўмак дастурларини амалга ошириш бўйича бош мутахассиси.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси:
— Нарпай тумани ҳокимлиги молия бўлими Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш сектори бош мутахассиси.

Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
— Жомбой тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими Ҳайвонлар соғлиғини муҳофаза қилиш, ташхис ишлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича мутахассиси.

Ҳужжатлар 2022 йил 17 майгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.


Охирги ўзгариш: 10/05/2022 10:33.   Кўрилганлиги: 80
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-mustaqil-tanlov-elon-qilindi32540

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.