Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилоятидаги корхона ва ташкилотлар демографияси

Самарқанд вилоятидаги корхона ва ташкилотлар демографияси

2020 йилнинг 1 июль ҳолатига вилоятда корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри маълумотлар базасига (КТЯДР) асосан

Самарқанд вилояти бўйича 37019 та корхона ва ташкилот (деҳқон ва фермер хўжаликларисиз) рўйхатга олинган. Шундан 34790 таси (94 фоизи) фаолият кўрсатаётган бўлиб, қолган 2229 таси (6 фоизи) фаолият кўрсатмаётган корхоналар таснифига ўтказилган.

Жорий йилнинг январь-июнь ойлари давомида 4049 та корхона ва ташкилот янги ташкил этилган. Жумладан, 2196 таси масъулияти чекланган жамият, 459 таси хусусий корхона, 1235 таси оилавий корхона, 159 таси бошқа турдаги корхоналардан иборат.

Янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар ҳудудлар кесимида тақсимланганда, катта улуш Самарқанд шаҳри (20,8 фоизи), Каттақўрғон тумани (8,3 фоизи), Паст Дарғом тумани (8,0 фоизи) ҳиссасига тўғри келмоқда.


Охирги ўзгариш: 17/07/2020 08:23.   Кўрилганлиги: 117
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-korxona-va-tashkilotlar-demografiyasi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.