Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИ КЕНГАЙТИРИЛАДИ

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИ КЕНГАЙТИРИЛАДИ

“Самарқанд вилоятида кичик саноат зоналарини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, жами 62,45 ҳудуд Самарқанд вилоят кичик саноат зоналари таркибига қўшимча равишда киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълумот бермоқда.

Шунингдек қарор билан кичик саноат зоналарининг муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини тиклаш ишларининг манзилли рўйхати тасдиқланди. Унга кўра, манзилли рўйхатда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун умумий қиймати 8 621 миллион сўм миқдоридаги маблағ сарфланиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 16 мартда Президент қарорига асосан Самарқанд вилоятининг 14 та туман (шаҳар)ларида жами 53,1 гектар майдонда кичик саноат зоналари (КСЗ) ташкил этилган эди.

КСЗ ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига бизнес режаларини бажариш, иш ўринларини яратиш ва сақлаш, барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган холда 10 йиллик узоқ муддатли ижарага берилади.

ЎзА.


Киритилган вақти: 24/07/2018 22:57.   Кўрилганлиги: 201
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-viloyatida-kichik-sanoat-zonalari-kengaytiriladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг