Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилояти Кенгашининг 44-сессияси 8 октябрь куни ўтказилади

Самарқанд вилояти Кенгашининг 44-сессияси 8 октябрь куни ўтказилади

Бу ҳақда вилоят ҳокими Э.Турдимов 2021 йил 30 сентябрда "Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ қирқ тўртинчи сессиясини чақириш тўғрисида"ги қарорида маълум қилди.

Унга кўра, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қирқ тўртинчи сессияси 2021 йил 8 октябрь куни соат 10:00 да чақирилади.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:

- Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси бошлиғи А.Неъматовнинг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси юзасидан ҳисоботи;

- “Мароқанд Обод” ДУК бош директори Ш.Насимовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги “Давлат қарзи ҳисобига амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг натижадорлигини таъминлаш тўғрисида”ги ПҚ-4883-сонли қарорида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан ҳисоботи;

- “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси вилоят бўлими бошлиғи Д.Набиевнинг “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастурининг ижроси юзасидан ҳисоботи;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сон Фармони ижросини таъминлаш тўғрисида;

- бошқа масалалар.


Киритилган вақти: 02/10/2021 14:49.   Кўрилганлиги: 51
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-viloyati-kengashining-44-sessiyasi-8-oktyabr-kuni-otkaziladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.