
Нарпай туманида 16 турдаги давлат хизматларини кўрсатувчи “Ягона дарча” маркази фаолият бошлагач, тадбиркорлик билан шуғулланувчилар сони уч баробарга ортди.
* * *
Самарқанд туманида туман ҳокимлиги, прокуратура ҳамда вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия ташаббуси билан мактабларнинг 9-синф ўқувчилари ва коллеж битирувчилари учун ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида “Битирувчи-2016” кўргазмали амалий машғулотлари ташкил этилди.
* * *
Булунғур туманида “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижросини таъминлашга қаратилган “Дунё – болалар нигоҳида” шиори остида расмлар кўрик-танлови ўтказилди.
* * *
Ургут туманидаги Ўрамас қишлоқ фуқаролар йиғинида чорвачиликни ривожлантириш, жойларда ветеринария хизматлари сифатини оширишга бағишланган семинар бўлиб ўтди ва Ипакли маҳалласида замонавий зооветеринария пункти биноси фойдаланишга топширилди.
* * *
Тайлоқ туманидаги Шопўлат қишлоғида пишиқ ғишт ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Диёржон-Динора сервис” хусусий корхонаси иш бошлади.
* * *
16 июнь куни Каттақўрғон шаҳри ва Пайариқ туманида ёш оилалар учун бунёд этилган “Камолот” уйлари фойдаланишга топширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.