Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ИИБНИНГ “СИТУАЦИОН МАРКАЗ”И ИШГА ТУШДИ

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ИИБНИНГ “СИТУАЦИОН МАРКАЗ”И ИШГА ТУШДИ

Самарқанд шаҳрида вилоят ички ишлар бошқармасининг янги ташкил этилган хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ҳамда “Ситуацион марказ” учун бунёд этилган бино фойдаланишга топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоят ҳокимлиги, нуронийлар ҳамда соҳа вакиллари иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққанлар юртимизда тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳа ходимлари томонидан халқимиз осойишталигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олди олиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш, улар иш самарадорлигини оширишга қаратилган фармон ва қарорлари ҳамда  Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида қурилган мазкур бинода замон талабларига мос шарт-шароит ва имкониятлар яратилган.

Жумладан, “Ситуацион марказ” тўлиқ замонавий техникалар билан жиҳозланган,  900 терабайт ҳажмга эга 2 дона сервер харид қилинган. Айни пайтда Самарқанд шаҳрида мавжуд 4 мингдан ортиқ видео кузатув камераларининг 1100 дан зиёди геоинформацион тизимига тўғридан-тўғри уланган. Шунингдек, содир этилган жиноятни иссиқ изидан очиш мақсадида профилактик ҳисобда турган шахслар тўғрисидаги маълумотлар киритилган. Самарқанд шаҳрининг геоинформацион харитаси орқали ҳар бир маҳалладаги хонадонлар, таълим муассасалари ва бошқа объектлар, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолати ҳақида зарур маълумотларга эга бўлиш мумкин. Марказда вилоят ички ишлар бошқармасининг тегишли соҳавий хизматлари ходимларининг доимий навбатчилиги йўлга қўйилди.

Тадбир иштирокчилари янги бинода яратилган шароит ва ходимларнинг иш фаолияти, Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармасининг куч ва воситаларни ягона геоинформацион бошқариш тизими билан яқиндан танишишди. Шунингдек, бошқарма маъмурий биноси ҳовлисида ўрнатилган Мотамсаро она ҳайкали ҳамда хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган хизматчилар ёдгорлик лавҳаси очилишида ҳам иштирок этиб, уларни хотирладилар.


Киритилган вақти: 27/04/2019 21:26.   Кўрилганлиги: 1087
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-viloyati-iibning-situatsion-markazi-ishga-tushdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.