Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ХИТОЙДА. Учинчи кун

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ХИТОЙДА. Учинчи кун

Делегация аъзолари ташрифнинг учинчи кунини ҳам самарали ўтказди.

Вилоят ҳокимлиги ва Шэньси провинциясининг Сиань шаҳри ўртасида ҳамкорлик, Хитой Халқ Республикасининг кичик ва ўрта корхоналар Шэньси маркази билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзоланди.

Бундан ташқари, вилоят ҳокимлиги ва “Xi’an Electronic commerce Co.Ltd” ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик тўғрисида шартномага ҳам келишилди.

Шунингдек, Сяньян шаҳридаги “Yihai Kerry Food staffs Industries Co.Ltd” компанияси раҳбари, жаноб Жанг Лин билан учрашуви бўлиб ўтди.

Мазкур компания қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш билан шуғулланади. Хусусан, турли ўсимлик ёғи ва қайта ишланган буғдойдан Хитой хамир овқати (лапша) ва бошқа хамирли маҳсулотлар тайёрлаш билан шуғулланади.

Учрашувда компания раҳбарига мамлакатимизнинг иқтисодий ва инвестицион салоҳияти тўғрисида маълумотлар берилиб, бирлашма аъзоларига юртимиздаги инвестиция лойиҳалари билан танишиш таклифи билдирилди.

10 апрель куни вилоятимиздан борган делегация “Xianyang Textile Group” компаниясига ташриф буюрди. Ташриф давомида Сяньян шаҳри раҳбарияти, шаҳар компартияси муовини Ма Силян, шаҳардаги текстил ассосиацияси раиси, жаноб Фань Чжэнхуа ва бошқалар билан музокаралар олиб борилди.

Сяньян шаҳри мерияси раҳбарияти ва “Xianyang Textile Group” раҳбариятига Ўзбекистоннинг иқтисодий-инвестицион салоҳияти туғрисида маълумот берилди.

Ўзбекистонда текстил соҳасини ривожлантириш мақсадида инвесторларга давлат томонидан махсус ер участкалари ажратиб, кластер усулида ишлаб чиқариш йўлга қўйилганлиги, бунда пахта етиштиришдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган жараён бир жойда амалга оширилиши, пахта етиштиришда Ўзбекистон дунёда тўртинчи ўринни эгаллаб тургани ва бир йилда 3,5 млн. тонна пахта хомашёси етиштирилиши, инвесторлар учун қулай шарт-шароит яратилганлиги, эркин иқтисодий зоналар ва улардаги афзалликлар тўғрисида ахборот берилди.

Сяньянлик ишбилармонларга Самарқанд вилоятига ташриф буюриб, жойларда инвестицион лойиҳалар билан танишиш таклиф этилди.

Шу куни делегациямиз аъзолари “China Yanling Agricultural Hi-tech” компаниясидаги юқори технологияли иссиқхонада маҳсулот етиштириш усуллари билан яқиндан танишди

Мазкур компания Хитой қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишда муҳим аҳамиятга эга. Қисқа муддатда олиб борилган илмий-тадқиқотлари билан нафақат Хитой, балки Осиё, Америка, Австралия ва Африка давлатлари қишлоқ хўжалиги соҳасида юқори кўрсаткичларни қайд этган.

Компания раисига Ўзбекистонда экотуризм инфратузилмасини ривожлантириш учун инвестицион лойиҳалар мавжудлиги, инвесторлар учун яратилган қулайликлар ҳақида маълумот берилди. Келгусида мазкур компания билан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

 

Шэньси провинцияси губернаси, Сиань шаҳри мэрияси, провинциянинг йирик компания ва корпорациялари вакиллари ҳамда Самарқанддан ташриф буюрган тадбиркорлар иштирокида вилоят ҳокимининг қабули бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими сўзга чиқиб, Шэньси провинцияси губернаси ва Сиань шаҳри мэриясига миннатдорчилик билдирди, Самарқанд ва Сиань шаҳарлари ўртасида биродарлашув алоқалари ўрнатилганлигининг 5 йиллиги муносабати билан самимий қутлади.

Маданият ва санъат ходимлари томонидан икки ҳалқнинг узоқ тарихини акс эттирувчи чиқишлар уюштирилди, катта концерт дастури намойиш этилди.

 

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.


Охирги ўзгариш: 13/04/2018 16:18.   Кўрилганлиги: 900
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-viloyati-delegatsiyasi-xitoyda-uchinchi-kun

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.