САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ХИТОЙДА. Тўртинчи кун

Делегация аъзолари Сиань шаҳридаги “Zhong He Industrial Group” корпорацияси раҳбари Ли Хиян ва бошқалар билан музокара олиб борди.

Компания Ўзбекистоннинг қуритилган мева маҳсулотларини Хитойга импорт қилишни, бунинг учун унга ер ажратилса, боғ ташкил этиш, боғда гилос дарахтларини экиш, боғ атрофида ҳўл мева сақланадиган музхоналар қуришни таклиф қилди.

Музокараларда “Zhong He Industrial Group” ва вилоят ҳокимлиги ўртасида озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича меморандум имзоланди.

Дарвоқе, мазкур корхона 2014 йилда иш бошлаган. Асосий фаолияти паррандачилик, ер бойликлари қазилмаси, қурилиш ишлари, ресторан ва логистика соҳасида фаолият кўрсатади. Корхонада 3000 ишчи ишлайди. Кунига 10 000 млн. мижозга хизмат кўрсатади. Ресторанлар инновацион технологиялар усулида мижозларга ошпазсиз хизмат қилади. Корпорация йилига 430 млн. юан соф даромад олади. Товар айирбошлаш 1,2 млрд. юанни ташкил этади. Шунингдек, олтин қазиб олиш ва инфраструктура объектларини қуриш ишларини амалга оширади.

***

Шунингдек, шу куни делегация таркибида борган туманлар ҳокимлари томонидан Шэньси провинциясининг бир қатор йирик компаниялари билан учрашув ва музокаралар олиб борилди. Хитойлик инвесторларнинг Самарқанд вилоятига ташрифига келишилди.

Жумладан, мазкур ташриф доирасида Нуробод ва Қўшработ туманларида қиймати 100 млн. долларни ташкил этадиган, йиллик қуввати 300 млн. тонна цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳа кўриб чиқилади. Бунда маҳаллий хомашё негизида ҳар бир лойиҳанинг қиймати 500 минг долларни ташкил этадиган қурилиш моллари (пишиқ ғишт) ишлаб чиқаришни амалга ошириш истиқболлари бўйича ишларни бошлашга келишилди.

 

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.


Охирги ўзгариш: 13/04/2018 19:35.   Кўрилганлиги: 64

 

Сўровнома


Сайтимиздан ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг