Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ХИТОЙДА. ИККИНЧИ КУН

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ХИТОЙДА. ИККИНЧИ КУН

Вилоят ҳокими Т.Жўраев бошчилигидаги делегация аъзолари Хитойнинг “Shaanxi Coal & Chemical Industry group Co., LTD” корпорацияси (“Шэньси Коал энд Кемикал индастри гроуп” корпорацияси) фаолияти билан яқиндан танишди.

Мазкур корпорацияга 2004 йилда асос солинган. Бугунги кунда кўп тармоқлилиги ва йириклиги жиҳатидан Хитойда иккинчи ўринда туради. Асосий фаолият тури кўмир, кимёвий ўғитлар, электр энергияси ишлаб чиқаришдан иборат. Корпорациянинг йиллик ўртача кўмир ишлаб чиқариш қуввати 140 млн. тонна, электр энергия ишлаб чиқариш эса 44 млн. квт.соатни ташкил қилар экан.

Шунингдек, мазкур корпорация йўл ва кўприклар қуриш, цемент ва бошқа қурилиш материаллари ишлаб чиқариш билан ҳам шуғулланади. Ишлаб чиқарган маҳсулотлари ички ва ташқи бозорга етказиб берилади.

Корпорация таркибига 60 та корхона киради, уларда жами 102 минг киши фаолият кўрсатади.

Бирлашманинг 2017 йилдаги даромади 40 млрд. долларни ташкил этган.

Корпорация директори Янь Гуанлао билан бўлиб ўтган учрашувда раҳбарият томонидан тузилган ишчи гуруҳи яқин вақтларда инвестиция киритиш лойиҳаларини ўрганиш учун Самарқанд вилоятига бориши таъкидланди. Эътироф этилишича, ҳамкорлар вилоятда цемент ҳамда фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қизиқиш билдирган.

 

***

Самарқанд вилоятидан борган делегация аъзолари Сиань шаҳридаги “BYD” корпорациясига ташриф буюриб, электромобиллар ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.

 

***

Шу куни “China Volant Industry Corporation” корпорацияси раҳбарияти билан ҳам учрашув ўтказилди. Корпорация менежери Ван Сичэн амалга оширилаётган ишлар бўйича батафсил маълумот берди.

Ушбу корпорация қишлоқ хўжалиги соҳасида турли хилдаги технологияларга асосланган иссиқхоналар жиҳозлари ишлаб чиқариш ва ўрнатиш билан шуғулланади.

Ўтказилган музокарада келгуси ҳафтада корпорация менежери Ван Сичэн раҳбарлигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташриф буюриши ва Самарқанд вилоятида иссиқхона қуриш учун зарур бўладиган жиҳозларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ўрнатишга келишилди.

Учрашув натижаси бўйича меморандум имзоланди.

***

“Zhongtong Bus & Holding Co., Ltd” (“Жонгтонг Бас энд Холдинг Ко ЛТД”) компанияси раҳбарияти билан ҳам музокара олиб борилди. Мазкур компания ташкил этилганига 40 йил тўлган. Бугунги кунда бу ерда 4000 мингдан кўпроқ ишчи-ходим меҳнат қилади.

Компания асосан шаҳарлараро ва туристик автобуслар ишлаб чиқаради. Ҳозир юздан ортиқ моделда автобус ишлаб чиқарилмоқда. Биргина 2017 йилда 20 000 та ҳар хил моделда автобус тайёрланган, 3000 дан ортиғи экспорт қилинган. 2018 йилнинг ўтган даврида эса 2000 мингтаси экспортга жўнатилган.

Компания бугунги кунгача Ўзбекистондаги туристик ташкилотларга юздан ортиқ автобус сотган. Шундан келиб чиқиб, мамлакатимиз, жумладан Марказий Осиё давлатлари бозорига туристик автобуслар етказиб бериш компаниянинг асосий мақсади экани таъкидланди.

Учрашувда компания таъсисчилари Ўзбекистонга ташриф буюриб, автомобилсозлик бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти раҳбарияти билан музокара ўтказиш истаги борлигини билдирди.

***

Кун давомида...

9 апрель кунги ўтказилган учрашувлар ва олиб борилган музокаралар натижасига кўра, жами 20 нафар тадбиркор томонидан 18 та Хитой компаниялари ўртасида умумий қиймати 88,9 млн. долларга тенг бўлган 17 та шартнома ва меморандум имзоланди.

Шундан:

- ҳамкорликда ишлаб чиқариш лойиҳалари ташкил этиш бўйича 6 та келишувга эришилиб, тўғридан-тўғри жалб қилинадиган инвестицияларнинг умумий қиймати 32,6 млн. долларни ташкил этади;

- маҳсулотлар экспорти бўйича 1,9 млн. долларлик 2 та шартнома тузилди;

- ишлаб чиқариш ускуналарини харид килиш учун 12 та корхона томонидан 17 та лойиҳа бўйича 52,8 млн. долларлик шартнома имзоланди.

 

Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.


Охирги ўзгариш: 10/04/2018 18:46.   Кўрилганлиги: 247
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-viloyati-delegatsiyasi-xitoyda-ikkinchi-kun

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг