Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилоят ИИБ: Қидирувда бўлган 516 нафар шахс ушланди

Самарқанд вилоят ИИБ: Қидирувда бўлган 516 нафар шахс ушланди

2018 йил давомида Самарқанд вилоятида жиноят кўчасига кирган гумондорлар ва қидирувда бўлган фуқароларни афв этиш, уларни ота-онаси, оиласи бағрига қайтариш, тўғри йўл кўрсатиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Самарқанд вилоят ИИБ маълумотига кўра, 2018 йилда 516 нафар қидирувда бўлган шахс ушланиб, уларга нисбатан эълон қилинган қидирув бекор қилинди.

Самарқанд вилоят ИИБ ва Самарқанд вилоят прокуратураси ҳамкорлигида жойларда қидирувдаги шахсларнинг яқин қариндошлари билан суҳбат ва тушунтириш ишлари олиб борилди. Натижада ўз ихтиёри билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга келиб, уларнинг айблови юзасидан жиноят ишлари бўйича ҳақиқатни аниқлашда кўмаклашиш истагини билдирган 64 нафар шахсга нисбатан муқаддам қўлланилган қамоқ, “муносиб халқ-атворда бўлиш ҳақида”ги тилхат эҳтиёт чораларига ўзгартирилди. Уларга нисбатан юритилган қидирув йиғма жилдлари бекор қилиниб, ўз оиласи бағрига қайтарилди.

Жумладан, 2018 йил давомида инсонпарварлик ва одиллик принципларига асосланган ҳолда адашиб жиноят йўлига кириб қолган, шунингдек, ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган жиноятлар содир этган 51 нафар (30 нафари аёл, 21 нафари эркак) шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят ишлари амнистия актларига асосан тугатилди.

Йил давомида юқорида қайд этилган ва Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармасининг давлатлараро ҳамда вилоятлараро ҳамкорликда амалга оширилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида 2017 йилнинг шу даврига нисбатан қидирувдаги шахслар 317 нафарга камайишига эришилди.

Шунингдек, 2018 йилда бошқа давлатларда яшириниб юрган 72 нафар шахс аниқланиб, Ўзбекистонга қайтариб олиб келинди.

Манба: zarneews.uz


Киритилган вақти: 06/01/2019 11:55.   Кўрилганлиги: 123
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-viloyat-iib-qidiruvda-bolgan-516-nafar-shaxs-ushlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг