Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилояти ҳокимининг ҚАРОРИ

Самарқанд вилояти ҳокимининг ҚАРОРИ

Шукуров Акбар Сафаровични Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисида

«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига биноан ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. ШУКУРОВ Акбар Сафарович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилсин.

2. Ушбу масала халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.

 Вилоят ҳокими   Ҳ.ОҚБЎТАЕВ

2017 йил 3 февраль

***

Самарқанд вилояти ҳокимининг ҚАРОРИ

Рахимов Воҳид Санақуловични Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар ҳокими этиб тайинлаш тўғрисида

«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига биноан ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. РАХИМОВ Воҳид Санақулович Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар ҳокими этиб тайинлансин.

2. Ушбу масала халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.

 Вилоят ҳокими   Ҳ.ОҚБЎТАЕВ

2017 йил 3 февраль

***

Самарқанд шаҳар Кенгашининг сессияси

Кеча халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаев маъруза қилди.

Маърузачи Самарқанд шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бераётганини таъкидлади. Кейинги йилларда шаҳарда кенг кўламли қурилиш-бунёдкорлик ишлари олиб борилиб, замонавий тураржой бинолари, ижтимоий соҳа объектлари қад ростлади. Йўлларни кенгайтириш ва реконструкция қилиш борасида кўплаб янги лойиҳалар бажарилди.

Саноатни ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида Самарқанд шаҳрининг вилоят иқтисодиётидаги ўрни ошиб бормоқда.

– Лекин Самарқанднинг мавжуд салоҳият ва имкониятларидан унумли фойдаланиб, бу кўрсаткичларни яна ҳам ошириш мумкин, – деди вилоят ҳокими. – Айниқса, хизмат кўрсатиш ва сервис, хусусан, коммунал соҳада ҳали шаҳарда ечимини кутаётган жуда кўп муаммолар мавжуд. Шунингдек, йирик саноат корхоналари қувватини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини кучайтириш борасида тизимли ишларни амалга ошириш зарур.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Акбар Шукуров бошқа ишга ўтгани муносабати билан Самарқанд шаҳар ҳокими вазифасидан озод этилди.

Вилоят ҳокими тавсиясига кўра, шу пайтгача Пастдарғом тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Воҳид Санақулович Раҳимов Самарқанд шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди.

***


Охирги ўзгариш: 06/02/2017 16:30.   Кўрилганлиги: 1647
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-viloyat-hokimining-qarori

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.