Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

2017 йил 13 июнь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.


Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Нигматович Арипов қатнашди ва Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Самарқанд фаолларига, депутатларига билдирган фикрлари, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги хато ва камчиликларга тўхталди.

Бундан ташқари, 2017 йилнинг мамлакатимизда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилингани муносабати билан бу борада маҳаллий ҳокимлик ва бошқарув органлари олдида турган вазифаларга алоҳида эътибор қаратди. Раҳбарларнинг халқ ичига кириб, аҳоли билан самимий мулоқот қилиши, уларнинг дарду ташвишларини тинглаб, муаммоларга ечим топиши халқимизнинг давлатдан рози бўлиши ва турмуши фаровонлигига хизмат қилиши таъкидланди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Шу пайтгача вилоят ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Окбутаев Химмат Кучкаровични вазифасидан озод этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тавсиясига биноан Жўраев Туробжон Икромович Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.

«Зарафшон» газетаси бош муҳаррири Фармон Тошев, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими раиси Ҳасан Нормуродов ва Самарқанд шаҳридаги 21-умумий ўрта таълим мактаби директори Сайёра Меликова қайд этилган камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш учун барча имкониятларни ишга солиб, меҳнат қилишларини билдирдилар.



Охирги ўзгариш: 13/06/2017 11:48.   Кўрилганлиги: 1351
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-viloyat-hokimi-vazifasini-bajaruvchi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг