
Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигида ишбилармонлар ва мутасадди раҳбарларидан иборат делегация Хитой Халқ Республикасига ташриф буюрди
Тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтариш бўйича келишувларга эришиш мақсадида тузилган дастур доирасида қатор учрашув ва музокаралар ўтказилмоқда.
Дастур доирасида дастлабки учрашувлар Хэнан провинциясининг Чженчжоу шаҳрида амалга оширилди. Вилоятимиз делегацияси Чженчжоу шаҳри Халқаро аэропорт ҳузуридаги эркин иқтисодий зонаси ҳамда у ердаги ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан яқиндан танишишди. Тадбиркорлар билан музокаралар олиб боришди.
Куннинг иккинчи ярмида Хэнан провинцияси вице губернатори жаноб Huanq Qiang билан учрашув ўтказилди.
Делегация аъзолари Халқаро инвестиция ва савдо кўзгазмасига ташриф буюрган меҳмонлар шарафига ташкил этилган расмий қабулда иштирок этишди.
Делегация аъзоларининг Хитой Халқ Республикасидаги фаолияти давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.