Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилоят адлия бошқармасида бир гуруҳ ОАВ вакиллари тақдирланди

Самарқанд вилоят адлия бошқармасида бир гуруҳ ОАВ вакиллари тақдирланди

Ўзбекистон Республикасида 27 июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида нишонланади. Ушбу сана муносабати билан Самарқанд вилоят адлия бошқармасида қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасини 

оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритишда ўзларининг ҳиссаларини қўшиб келаётган ТВ, радио, газета ҳамда Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими журналистларини табриклаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Д.Аҳмедов ҳамда марказий аппарат ходимлари иштирок этиб, таклиф этилган оммавий ахборот воситалари ходимларини байрам муносабати билан табриклаб, уларнинг машақатли аммо шарафли касб эгалари эканликлари ва аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияни юксалтиришдаги роли ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Шу билан бирга 16 нафар вилоят

ОАВ вакилларига бошқарма бошлиғининг Ташаккурномалари, Фахрий ёрлиқлари ҳамда вазирлик томонидан тайёрланган “Ислоҳотлар даврида оммавий ахборот воситалари: ахборот трансформацияси ва касб этикаси муаммолари” мавзусидаги қўлланма тақдим этилди.

ОАВ вакиллари билан бўлиб ўтган тақдирлаш маросими Самарқанд вилоят телерадикомпаниясининг “Диёр” ахборот-тахлилий кўрсатувига репортаж тайёрланди.


Охирги ўзгариш: 27/06/2019 11:41.   Кўрилганлиги: 486
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-viloyat-adliya-boshqarmasida-bir-guruh-oav-vakillari-taqdirlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.