Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд ва Амир Темур

Самарқанд ва Амир Темур

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги вилоятимизда кенг нишонланмоқда.

Бугун тонгда вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, кенг жамоатчилик вакиллари Амир Темур мақрабасини зиёрат қилиб, буюк жаҳонгирни ёдга олдилар. Қуръон тиловат қилинди.

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари, Самарқанд шаҳридаги корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари вакиллари, ҳарбийлар Амир Темур ҳайкали пойига гуллар қўйди. Ёмғир ёғиб турган бўлишига қарамай шаҳар аҳолиси, ўқувчи ва талаба-ёшлар ҳамда фахрийлар – катта-ю кичик соҳибқирон ҳайкали ўрнатилган майдонда жам бўлиб, улуғ бобомиз хотирасига ҳурмат-эҳтиром кўрсатди.

Самарқанд шаҳридаги олий ўқув юртлари, музейлар ва бошқа муассасаларда Амир Темур таваллуд кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.


Охирги ўзгариш: 10/04/2019 08:53.   Кўрилганлиги: 927
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-va-amir-temur

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.