Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНД ТУМАНИДА 9 ОЙДА 52 КИЛОМЕТР ЙЎЛ ТАЪМИРЛАНДИ

САМАРҚАНД ТУМАНИДА 9 ОЙДА 52 КИЛОМЕТР ЙЎЛ ТАЪМИРЛАНДИ

 Самарқанд туманидаги аксарият кўчалар йиллар мобайнида аҳолининг давомий муаммоси бўлиб келган.

Мазкур муаммоларни бартараф этиш, аҳолига қулай шароит яратиш мақсадида туман йўлсозлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 52 километр масофадаги 50 га яқин марказий ва ички кўчалар таъмирланди. Бу ишларга 9 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ сарфланди.
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурлари асосида маҳаллалар қиёфаси кўркамлашмоқда. Жумладан, Паррандачилик маҳалласининг ички 2,5 километрдан ортиқ қисмига 442 миллион сўмдан ортиқроқ маблағ ажратилиб, 939 метрга асфальт ҳамда 1,5 километрдан кўпроқ йўлга тош-шағал ётқизиш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, Гулобод маҳалла фуқаролар йиғинидаги йўлларни таъмирлаш ишлари учун жами 1 миллиард 827 миллион сўм маблағ сарфланди.
Натижада, 3 километрдан кўпроқ йўлга асфальт ва 8 километрдан кўпроқ йўлларга тош-шағал ётқизилди. Пулимуғоб маҳалласининг 2,5 километр қисмига 1 миллиард сўмдан ортиқроқ маблағга асфальт ётқизилди.
Умуман олганда “Обод қишлоқ” дастури бўйича 16,5 километрдан кўпроқ йўлга 3 миллиард 276 миллион сўм маблағ ажратилди.
Тумандаги марказий кўчалар, қишлоқ аҳоли пунктларини жорий таъмирлаш манзилли дастури тасдиқланган бўлиб, 15 га яқин маҳалланинг ички йўлларига 8,2 километр асфальт ётқизилди. Мазкур ишлар бугунги кунда ҳам қизғин давом этмоқда.


Киритилган вақти: 08/10/2019 14:15.   Кўрилганлиги: 99
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-tumanida-9-oyda-52-kilometr-yol-tamirlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг