Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНД-ТОШКЕНТ ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА ЗАМОНАВИЙ АВТОБУСЛАР ҚАТНОВИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

САМАРҚАНД-ТОШКЕНТ ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА ЗАМОНАВИЙ АВТОБУСЛАР ҚАТНОВИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

Бугун, 17 апрель куни “Samarkand Trans Еxpress” МЧЖ томонидан Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича янги автобуслар қатнови йўлга қўйилди.

Мазкур йўналиш бўйича автобуслар соат 07:00, 09:00 ва 11:00 дан Самарқанднинг “Самарқанд” шоҳбекатидан йўлга чиқашади. Шунингдек, йўловчилар йўналиш бўйича соат 13:30, 16:00 ва 18:00ларда Тошкентдан Самарқандга қараб йўл олишади. 300 километр узунлигидаги ушбу йўналишда йўловчилар 4,5 соатда манзилига етказилади. Чипта нархи жамият томонидан 25 минг сўм этиб белгиланган.

Мазкур йўналиш учун “Samarkand Trans Express” МЧЖ томонидан 3 та замонавий автобуслар сотиб олинган бўлиб, йўналиш фаолиятини бошлаши муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбирдан сўнг, йўловчилар пойтахтга қараб йўл олишди.


Киритилган вақти: 17/04/2019 20:00.   Кўрилганлиги: 567
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-toshkent-yonalishi-boyicha-zamonaviy-avtobuslar-qatnovi-yolga-qoyildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг