
Шунингдек, Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги томонидан Қуролли Кучлар кичик мутахассисларни тайёрлаш маркази ва ҳарбий қисмларда
Самарқанд ҳарбий-лицей ўқувчилари учун тактик, ўқ отиш ва махсус тайёргарлик бўйича амалий машғулотлар ташкил этилади. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди.
Ҳарбий-академик лицейлардаги ўқувчи-ёшларнинг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун мақсадли ва тизимли тайёрлаш йўлга қўйилади. Шу билан бирга ҳарбий хизматчи учун зарур бўлган бошланғич касбий билим ва кўникмаларни шакллантириш ҳамда “Темурбеклар мактаби” ўқув тарбиявий жараёни сифатини ошириш, замонавий шарт-шароит яратиш бўйича ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатилади.
Шу мақсадда Марказий ҳарбий округдаги Самарқанд “Темурбеклар мактаби” Қуролли Кучлар кичик мутахассисларни тайёрлаш марказига, Фарғона ва Урганчдаги ҳарбий лицей эса Қуролли Кучлар академияси ва Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртига бириктирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.