
Бугун Самарқанд шаҳрида "Самарқанд шеър оқшомлари" туркий тилли ёшлар анжумани бошланмоқда. Айни вақтда Самарқандда анжуманнинг чет эллик иштирокчилари кутиб олинаяпти.
Анжуманда Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Туркманистон ҳамда Қирғизистондан таклиф этилган ёш ижодкорлар билан бирга ўзбекистонлик 25 нафар ёш шоир ҳам қатнашади.
Анжуманни ўтказишдан асосий мақсад туркий халқлар ўртасидаги адабий алоқаларни мустаҳкамлашдир.
Уч кунлик анжуманда мушоиралар, давра суҳбатлари ва машҳур шоирлар билан учрашувлар ташкил қилиш режалаштирилган. Анжуманда Ўзбекистон халқ шоирлари Усмон Азим ва Хуршид Даврон ёшларга бошчилик қилмоқда.
"Самарқанд шеър оқшомлари" туркий тилли ёшлар анжумани 14-16 ноябрь кунлари ўтказилади.
Ҳокимлик ахборот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.