Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд шаҳрининг қайси кўчаларида ерости йўлаклари - тоннеллар қурилиши маълум бўлди

Самарқанд шаҳрининг қайси кўчаларида ерости йўлаклари - тоннеллар қурилиши маълум бўлди

Самарқандда ерости йўлаги нега кўмиб ташланган эди? Чунки биз ундан фойдаланиш тартибига риоя қилмадик. Шаҳарнинг қоқ марказида бўлса-да, уни кеча-ю кундуз ёритиш, ичига сув сизиб киришининг олдини олиш чораларини кўрмадик. 

Ҳеч бўлмаганда чиқинди ташлайдиган икки-учта қути қўйилмади. Оқибатда… уни маҳкамлаб ташлашни маъқул кўрдик. Ваҳоланки, бутун дунё ерости йўлакларидан унумли фойдаланмоқда. Ҳатто ерости автомобиллари тўхташ жойлари, ҳожатхоналар қурилаётир. Транспорт ҳаракати тиғизлашган пайтда биз кўчалар торлигидан нолиб юрибмиз.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Саммити ўтиши муносабати билан бу масала яна кун тартибига чиқди. Ушбу нуфузли тадбирни юқори савияда ўтказиш доирасида Самарқанд шаҳрида кейинги уч йилда 4 та ерости йўлаклари қурилиши белгиланди.

Батафсил айтадиган бўлсак, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 майдаги «Самарқанд шаҳрида 2019-2022 йилларда амалга ошириладиган улкан бунёдкорлик ишлари тўғрисида»ги қарорига кўра, Самарқанд шаҳрида 2019-2022 йилларда барпо этиладиган тоннел ва кўприклар, шунингдек, қуриладиган, таъмирланадиган ва реконструкция қилинадиган автомобиль йўлларининг манзилли рўйхати тасдиқланди. Натижада уч йил ичида лойиҳа қиймати 272 миллиард сўм, умумий узунлиги 190 метр бўлган Самарқанд шаҳрининг Бўстонсарой ва Рудакий кўчалари кесишувида (53 метр), Мирзо Улуғбек ва Гагарин кўчалари кесишувида (47 метр), Даҳбед ва Ибн Сино кўчалари кесишуви (50 метр) ҳамда Рудакий ва Гагарин кўчаларининг чорраҳаларида (40 метр) ерости йўлаклари - тоннеллар қурилади.

Қурилиш ишлари республика бюджети ҳамда "Абу-Даби тараққиёт жамғармаси" маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


Охирги ўзгариш: 29/05/2019 16:09.   Кўрилганлиги: 802
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-shahrining-qaysi-kochalarida-erosti-yolaklari-tonnellar-qurilishi-malum-boldi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.