Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд шаҳридаги Марказий ҳарбий округида битирувчиларга сертификат ва кўкрак нишони топширилди

Самарқанд шаҳридаги Марказий ҳарбий округида битирувчиларга сертификат ва кўкрак нишони топширилди

Самарқанд шаҳридаги Марказий ҳарбий округида кичик мутахассисларни тайёрлаш марказининг навбатдаги битирув тадбири бўлиб ўтди.

Унда малакасини оширган 495 нафар кичик мутахассисларга сертификат ва кўкрак нишони топширилди.

Шунингдек, 159 нафар контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга дастлабки “Кичик сержант” ҳарбий унвони берилди.

Тадбирда сержантлар томонидан ҳарбий чиқишлар, санъаткорлар томонидан дилтортар тароналар янгради.

Мудофаа вазири ўринбосари А.Икромов, Марказий ҳарбий округи Қўшинлар қўмондони А.Саидов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов ва бошқалар сержантларни табриклаб, келгусидаги ишларига омад тилади.


Киритилган вақти: 23/06/2019 17:55.   Кўрилганлиги: 876
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-shahridagi-markaziy-harbiy-okrugida-bitiruvchilarga-sertifikat-va-kokrak-nishoni-topshirildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.