
Китоб кўнгил ва руҳият табиби. Китоблар тафаккур хазинасининг нодир дурдоналари. Китоб зулматда нур, саҳрода сув топишни ўргатувчи моҳир устоз. Китоб олам билан одамни бирлашувига қалбан яқинлаштирувчи йўл.
Дилларни бирлаштириб, ҳаётнинг, яшашнинг асл маъноси нелигини ифода берувчи калит дейди донолар. Шу сабабдан мамлакатимизда китобга меҳр бўлакча.
Ёшларнинг китобхонликка бўлган қизиқишларини янада ошириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида вилоятимиздаги шаҳар ва туманлар марказларида “Ёшлар кутубхона”лари ташкил этилмоқда.
30-июнь “Ёшлар куни” байрам тадбирлари давомида Самарқанд шаҳар Гагарин кўчасида барча шарт-шароитларга, 10 минг босма ҳамда 11 мингга яқин электрон китоб фондига эга “Ёшлар кутубхонаси” фойдаланишга топширилди.
Ёшлар кутубхонасини фойдаланишга топшириш тадбирида вилоят ва шаҳар ҳокимлиги вакиллари, шаҳар жамоатчилиги ҳамда маҳалла ёшлари иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.