
9 май – Хотира ва Қадрлаш куни бу йил мамлакатимиз бўйлаб ўзгача руҳда нишонланмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 23 апрелдаги фармонларида уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олиш, юрт тинчлиги ва озодлиги йўлида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасини ёд этишдек эзгу мақсадлар мужассам. Айни кунларда вилоятимизда 70 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари мавжуд бўлиб, бугун ҳам сафларимизда туриб Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиб келишмоқда.
Умумхалқ байрами арафасида кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда Самарқанд шаҳрида яшаб келаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олинди. Муҳтарам Президентимиз томонидан шахсан Каримов Абдулла, Ҳамзаев Таджибай, Раҳмонов Рашид, Колмогоров Михаил, Журавлева Галина, Каршиев Бектемир, Солдатов Евгений ва Муродов Зоир боболар номига ёзилган табрикнома, Президент совғаси, бир йўла тўланадиган мукофот пули ва ҳокимликнинг қимматбаҳо совғалари тантанали равишда топширилди.
Нуроний-фахрийларимиз томонидан кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик учун муҳтарам Президентимизга миннатдорчилик билдирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.