
Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номидаги марказий маданият ва истироҳат боғи ҳудудида янгидан барпо этилган «Нуронийлар маскани» — Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қуввватлаш «Нуроний» жамғармаси шаҳар бўлимининг биноси очилиш маросими бўлиб ўтди.
Самарқанд шаҳри марказидаги сўлим хиёбонда қарийб 1 миллиард сўм маблағ сарфланиб қурилган ва замонавий жиҳозланган “Нуронийлар маскани”нинг очилиши катта тантанага айланди. Маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуроний отахон ва онахонлар, ёшлар иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққан Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Туробжон Жўраев бугунги кунда нуронийларимизга берилаётган эътибор, ғамхўрлик хусусида гапириб ушбу масканда шаҳарлик нуронийлар бир пиёла чой устида суҳбат қуришлари учун барча шароитлар муҳайё қилинганини таъкидлади.
Шунингдек сўзга чиққанлар бундай замонавий ва қулай масканнинг қуриб фойдаланишга топширилиши давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз, қолаверса, вилоят раҳбарияти томонидан аҳолининг кекса авлодига эҳтиром ўлароқ баҳоланишини таъкидлаб ўтди. Вилоятдаги 16 туман ва шаҳарда ҳам шу кунларда мазкур масканлар қурилиши ишлари якунланиб, мажмуалар фойдаланишга топширилмоқда. Барча шарт шароитлар эга масканда шифохона, фитобар, кутубхона, шахмат-шашка тўгараги ва мўъжаз чойхона қарияларимизнинг хизматига мунтазир. Тадбир сўнгида мумтоз куй-қўшиқлар ижро этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.