Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНД ШАҲРИДА ТЎРТТА ХУСУСИЙ БОҒЧА ОЧИЛДИ

САМАРҚАНД ШАҲРИДА ТЎРТТА ХУСУСИЙ БОҒЧА ОЧИЛДИ

Бугун Самарқанд шаҳридаги “Мингтут” маҳалласида 120 ўринли рус тилида таълим берувчи “Сказочная страна” нодавлат МТМ очилди.

Шунингдек, Самарқанддаги “Лолазор 2” маҳалласида “Умка Н” хусусий МТМ фаолиятини бошлади. 70 ўринли болалар боғчасига аллақачон 15 нафар кичкинтой қатнашни бошлади. Бу ерда таълим рус ва ўзбек тилларида давлат талаблари асосида олиб борилади.

Бундан ташқари, “Advantage Smart Kids” нодавлат мактабгача таълим муассасасида 35 тарбияланувчи таълим оляпти. “Сиёбча” маҳалласи ҳудудида жойлашган болалар боғчаси 70 ўринга мўлжалланган. Таълим рус тилида олиб борилади.

Самарқандда “Асалина-Гўзалина” нодавлат МТМ ҳам қайта рўйхатдан ўтиб, болажонларга ўз эшикларини очди. “Раҳматобод” маҳалласида жойлашган 70 ўринли боғчада 35 бола тарбияланмоқда.

Энди Самарқанд шаҳрида жами 12 та нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолият юритмоқда.

Давлат дастурига асосан Самарқанд вилоятида 2018 йилда жами 50 та нодавлат МТМ фойдаланишга топширилади.


Охирги ўзгариш: 03/04/2018 09:20.   Кўрилганлиги: 1079
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-shahrida-tortta-xususiy-bogcha-ochildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.