Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд шаҳрида сайёр суд ташкил этилди

Самарқанд шаҳрида сайёр суд ташкил этилди

Самарқанд шаҳар ички ишлар бошқармасида жиноят ишлар бўйича шаҳар судининг сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари ва озодликдан чекланган шахслар иштирок этди.

Сайёр судда озодликдан маҳрум этиш жазоси билан боғлиқ бўлмаган жазони ўтаётган уч нафар шахсга нисбатан киритилган Самарқанд шаҳар ИИБ бошлиғи тақдимномаси кўриб чиқилди.

Аниқланишича, озодликдан чеклаш жазосини ўтаётган ушбу шахслар доимий равишда белгиланган тартиб-қоидаларни бузиб келган.

– Ушбу шахсларга озодликдан маҳрум этиш жазоси қонунчиликда белгиланган инсонпарварлик тамойилларига асосан озодликдан чеклаш жазосига алмаштирилган, – дейди жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси Ф.Раҳмонов. – Аммо улар бундан тўғри хулоса чиқармаган ва тузалиш йўлига ўтмаган. Суд жараёнида ички ишлар ходимларининг бир неча бор огоҳлантиришига қарамай, ушбу шахслар томонидан доимий равишда қоидабузарликлар содир этилганлиги маълум бўлди.

Суд ажримига кўра, ушбу шахсларга нисбатан озодликдан чеклаш жазосининг ўталмай қолган қисми озодликдан маҳрум этиш жазосига алмаштирилди.


Киритилган вақти: 18/09/2017 10:11.   Кўрилганлиги: 402
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-shahrida-sayyor-sud-tashkil-etildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг