
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда ҳудудий бўлимлари томонидан тўлов интизоми паст бўлган хонадон ҳамда маҳаллаларда тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур тадбирлар давомида аҳолига ҳар бир истеъмол қилинаётган табиий ресурсларимиз ҳамда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун белгиланган тўловлар вақтида амалга оширилиши муҳим экани, агарда бунга масъулиятсизлик билан эътибор берилмаса қарздорлик ошиб хонадон тармоқдан узиб қўйилиши алоҳида таъкидланмоқда.
Қувонарли жиҳати, истеъмолчилар орасида мазкур тўловларни ўз вақтида амалга ошираётган фуқароларимизнинг сони тобора ошиб бормоқда. Бюронинг вилоят бошқармаси коммунал тўловларни ўз вақтида амалга ошириб келаётган намунали истеъмолчиларни тақдирлаш тадбирлари ўтказиб келмоқда. Мана шундай тадбирлардан бири Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди.
Тадбирда Самарқанд шаҳрининг “Дўстлик”, “Ҳунармандлар”, “Бешчинор”, “Геологлар”, “Тадбиркорлар”, “Ҳумо”, “Сайҳун”, “Ҳамид Олимжон” каби маҳаллаларида фуқаролар электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви тўловларини ўз вақтида тўлаб, тўлов интизомига риоя этиб келаётганликлари боис бу маҳалла раисларига тарғибот жараёнини ташкил этишдаги хизматлари учун ташаккурномалар топширилди.
Шунингдек, истеъмолчи Алишер Узоқов тўловларни ўз вақтида амалга оширганлиги муносабати билан, энг намунали истеъмолчи сифатида Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси бошлиғининг ташаккурномаси билан тақдирланди.
Таъкидлаш жоизки, коммунал хизматлар қадри бемисл. Шунинг учун уларга ўз вақтида тўлов қилиб бориш шарт. Шундагина турмушимиз янада фаровон, ҳаётимиз тўкис бўлаверади. Бу каби тарғибот тадбирлари вилоятимиз бўйлаб давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.