Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд шаҳри йўл назоратчиларига Honda мотоцикллари топширилди

Самарқанд шаҳри йўл назоратчиларига Honda мотоцикллари топширилди

 Сўнгги йилларда Самарқанд шаҳрида автотранспорт воситалари анча кўпайгани сабаб баъзи кўчалар ва чорраҳаларда тирбандликлар юзага келмоқда. Бу эса ўз навбатида махсус операцияни бажараётган хизмат автомашиналарининг ҳаракатланишига маълум қийинчиликлар туғдирмоқда..

         Ушбу муаммоларни инобатга олган Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Самарқанд шаҳри йўл-патруль хизмати ходимларига Японияда ишлаб чиқарилган ва махсус жиҳозланган мотоциклларни тақдим этди.


 Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Файзулла Қувондиқов бошчилигида бўлиб ўтган намойиш семинари иштирокчилари йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларига топширилган мотоциклларнинг техник имкониятлари билан танишиб чиқди.




Охирги ўзгариш: 17/07/2017 11:30.   Кўрилганлиги: 2170
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-shahri-yol-nazoratchilariga-honda-mototsikllari-topshirildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.