Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНД ШАҲРИ ЧЕГАРАСИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИЛАДИМИ?

САМАРҚАНД ШАҲРИ ЧЕГАРАСИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИЛАДИМИ?

Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри ва Самарқанд тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Самарқанд вилояти Самарқанд тумани ҳудудидаги 253,7 гектар (“Қорасув” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги – 253,7 гектар) ер майдони Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри таркибига ўтказилиши режалаштирилган.
Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманининг маъмурий ҳудуди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган тавсифлар ва график чизмалари асосида 1-3-иловаларга мувофиқ тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур қарор бажарилиши билан боғлиқ барча чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди.
Қарор лойиҳасининг муҳокамаси 3 октябрь санасигача давом этади.
Қарор лойиҳаси билан батафсил танишиш учун веб-ҳавола: https://regulation.gov.uz/ru/document/7971


Охирги ўзгариш: 18/09/2019 11:39.   Кўрилганлиги: 257
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-shahri-chegarasiga-ozgartirish-kiritiladimi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг