Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНД ШАҲАР ОҚОВА ТАРМОҚЛАРИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАНМОҚДА

САМАРҚАНД ШАҲАР ОҚОВА ТАРМОҚЛАРИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАНМОҚДА

Йил сайин юртимизда оилалар ва маҳаллалар сони кўпайиб, юзлаб янги турар жой мавзелари, аҳоли пунктлари барпо этилаётгани, шаҳарларнинг кенгайиб бораётгани ичимлик суви таъминоти ҳамда канализация тизимини тубдан яхшилаш борасидаги ишларни тизимли амалга оширишни талаб этмоқда.

Тан олиш керак, йиллар давомида бу соҳадаги муаммолар Самарқандда ҳам тўпланиб қолган эди.

Ушбу муаммоларни бартараф этиш, Самарқанд шаҳар оқова тармоқларини реконструкция ва модернизациялаш мақсадида инсвестицион лойиҳа амалга оширилмоқда.

Жахон банкининг 49 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳа доирасидаги ишлар бошлаб юборилди. Лойиҳа доирасида 60 км оқова тармоқларини, 2 та янги насос станцияларини қуриш ва 1 тасини реконструкция қилиш белгиланган. Шунингдек, 2 та оқова сув тозалаш иншоотлари реконструкция қилиниши ҳам лойиҳа қайд этилган. Лойиҳа доирасида барча ишлар 2020 йилгача тўлиқ амалга оширилиши белгиланган бўлиб, бугунги кун ҳолатида 30 км оқова тармоқлари ётқизилиб, Фарҳод посёлькасида жойлашган оқова сув тозалаш иншооти тўлиқ реконструкция қилинди. Лойиҳа доирасидаги ишлар давом этмоқда.


Киритилган вақти: 07/03/2019 19:02.   Кўрилганлиги: 401
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-shahar-oqova-tarmoqlari-modernizatsiyalanmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.