Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНД, НАМАНГАН ВА УРГАНЧ АЭРОПОРТЛАРИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ШАРТНОМА ИМЗОЛАНДИ

САМАРҚАНД, НАМАНГАН ВА УРГАНЧ АЭРОПОРТЛАРИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ШАРТНОМА ИМЗОЛАНДИ

30 май куни Урганч шаҳрида бўлиб ўтган Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Ўзбекистон – Россия қўшма комиссиясининг биринчи мажлиси доирасида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Россиянинг «Новапорт Холдинг» МЧЖ компанияси ўртасида

Самарқанд, Наманган ва Урганч шаҳарлари аэропортларини модернизация қилиш ва ривожлантириш бўйича лойиҳани амалга ошириш юзасидан шартнома имзоланди. 

«Новапорт Холдинг» компанияси ушбу лойиҳани амалга оширишга қизиқиш билдириб, ўзининг “Лойиҳалаш-Қурилиш-Эксплуатация-Топшириш” (DBOT) модели асосида ишлаб чиқилган таклифларини тақдим этди. Музокаралар якуни бўйича имзоланган Битимга кўра, Россия томони лойиҳани амалга оширишнинг молиявий, техник ва юридик имкониятларини баҳолаш учун 4 ой муддатда тегишли ҳуқуқий экспертиза ўтказади.

«Новапорт Холдинг» МЧЖ бажарилган ишлар якунига кўра техник ва молиявий моделнинг асосий шартлари кўрсатилган, лойиҳани амалга оширишнинг дастлабки шартлари ва босқичлари баён қилинган муфассал таклифни ишлаб чиқади ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон томонига тақдим этади.

Россия томони тайёрлаган таклифни ўрганиш ва ҳужжатларни юридик, молиявий ва техник экспертизадан ўтказиш учун дахлдор вазирлик ва идораларнинг мутахассислари, шунингдек малакали маҳаллий ва хорижлик консультантлар жалб этилади.

Музокаралар доирасида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳамда Россиянинг «РТ-Инвест Транспортные Системы» МЧЖ ўртасида автомобиль йўллари фойдаланувчиларидан тўлов қабул қилишнинг инновацион технологияларини жорий этиш, вазн-габарит назорати тизимлари ҳамда юкларни назорат қилиш тизимларини ўрнатиш бўйича инфратузилмавий ечимлар ишлаб чиқишни назарда тутувчи Рақамли транспорт тизимларини яратиш соҳасида ҳамкорликка доир Меморандум имзоланди.


Охирги ўзгариш: 03/06/2019 11:12.   Кўрилганлиги: 662
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-namangan-va-urganch-aeroportlarini-modernizatsiya-qilish-boyicha-shartnoma-imzolandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.