Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МАРКАЗИЙ ОСИЁ ЁШЛАРИ ФОРУМИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

МАРКАЗИЙ ОСИЁ ЁШЛАРИ ФОРУМИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

“Фан ва таълимни ривожлантиришда ёшларнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

– Минтақа ёшлари учун эзгу мақсадларни кўзлаган бугунги анжуманнинг Самарқандда ўтказилаётгани бежиз эмас экан, – дейди Қозоғистоннинг “Жас Отан” ёшлар қаноти Акмола области филиали раиси С.Бекешев. – Чунки бу шаҳар қадимдан маданият, илм-фан, маънавият ва маърифат маскани, цивилизация бешиги сифатида шуҳрат қозонган.

Бугун бу ердаги меъморий обидаларни томоша қилиб, дунё аҳлининг маърифати ва маданияти туташган кўҳна ва навқирон Самарқанднинг салобатини, муҳташамлигини дилдан ҳис этдик. Анжуман тадбирларида минтақадаги барча мамлакатлардан келган тенгдошларимиз ҳаёти ва давлат сиёсатига доир муҳим масалалар хусусида фикр алмашдик. Келажакда бир мақсад сари интилиш, жипслашишга келишиб олдик.

Шу жиҳатдан ҳам форум самарали ўтмоқда.


Охирги ўзгариш: 30/06/2018 09:46.   Кўрилганлиги: 170
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-markaziy-osiyo-yoshlari-forumi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг