Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд: КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА

Самарқанд: КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА

* Ҳамид Олимжон номидаги давлат драма ва мусиқа театрида 14 апрелдан болалар учун соат 11:00 да «Жажжи дўстлар саргузаштлари» премьераси ҳамда 14:00 да «Давлат болалари» спектакли қўйилмоқда. 

* Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ёш олими Манучеҳр Бобокалонов ГИС технологиялари асосида электрон кўринишдаги аҳоли харитасини яратди. Ушбу харита ёрдамида ҳар бир хонадон ҳақида тўлиқ маълумот олиш мумкин.

* Каттақўрғон шаҳридаги 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўқувчи-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, қизлар ўртасида спортни оммалаштириш мақсадида илк бор «Баҳор» деб номланган спорт фестивали ўтказилди.

* Ургут хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи жамоаси жорий йилда муассасанинг 15 сотих ерига 128 туп арча, 100 тупга яқин мевали дарахт кўчатлари ўтқаздилар. Коллеж ҳовлисидаги ўн сотих ерда теракзор барпо этилди.

* Пастдарғом туманидаги “Манғитобод” ва “Катта Найман” маҳалласини боғловчи бетон кўприк сел келиши оқибатида яроқсиз ҳолатга келиб қолганди. Айни пайтда туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари бу ерда таъмирлаш ишларини олиб бормоқда.

* Қўшработ туманидаги Жўш қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 29 та корхона-ташкилот 36 та бўш ва квота иш ўринлари билан қатнашдилар. Унда 30 нафар ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланди.

* Самарқанд туманидаги «Гулобод мебель» масъулияти чекланган жамияти тўқсон турдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқармоқда ва мамлакатимизнинг барча вилоятларига етказиб беряпти.

* Каттақўрғон туманида «Нуронийлар эъзозимизда» мавзуида катта концерт дастури ташкил этилди. Унга ташриф буюрган 150 нафар меҳнат фахрийси ҳамда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига байрам дастурхони ёзилиб, эсдалик совғалари тарқатилди.

* Пайариқ туманидаги 79-умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси Эъзоза Салимжонова «Нафосат олами» халқаро турнирининг вилоят босқичида иккинчи ўринни эгаллади.

Исомиддин Пўлатов тайёрлади


Киритилган вақти: 16/04/2015 18:02.   Кўрилганлиги: 553
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-kecha-bugun-ertaga2

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг