
“Ташаббус” республика кўрик-танловининг Қўшработ туман босқичида Пичот маҳалласидаги “Қувноқ глобус” хусусий корхонаси раҳбари Зебо Жўраева “Энг яхши тадбиркор”, “Намозов Абдумутал” фермер хўжалиги раҳбари Абдумутал Намозов “Энг яхши фермер”, “Мустақиллик” маҳалласидан Соҳиба Явдаева эса “Энг яхши ҳунарманд”, деб топилди.
***
Самарқанд давлат медицина институти талабалари амалий тиббий тайёргарлик бўйича “Золотой Мед Скилл” талабалар олимпиадасида муваффақиятли иштирок этдилар.
Институт сайти (Sammi.uz)да ёзилишича, И.М.Сеченов номидаги Биринчи МДМУда ўтказилган ушбу олимпиадада Белоруссия, Болгария, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерация ва Ўзбекистон тиббиёт олий ўқув юртларидан 54 жамоа иштирок этди. Самарқанд давлат медицина институтининг “Авиценна” жамоаси фахрли иккинчи ўринни эгаллади ва махсус диплом билан тақдирланди.
***
Самарқанд педагогика коллежида “Таълим жараёни самарадорлигини оширишда интернетда ахборот қидирув тизимларининг ўрни ва аҳамияти” мавзуида семинар-тренинг ўтказилди.
***
Иштихон туманида таъмирдан чиқарилган ва янги экспонатлар билан бойитилган музей биноси ишга тушди.
***
“Мен, ота-онам, бобо ва бувим – китобхон оила” кўрик-танловининг Ургут туман босқичида 78-умумтаълим мактаби ўқувчиси Нафиса Шодимуродова ғолиб деб топилди.
Гулруҳ Мўминова тайёрлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.