Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНД: КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА

САМАРҚАНД: КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА

Тайлоқ туманида "Фарзандимга китоб совға қиламан" шиори остида хайрия марафони ўтказилди.

Булунғур туманида сел тошқинларида аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш, хавфни тезда бартараф этиш бўйича туман фавқулодда вазиятлар бўлимининг махсус ўқув машқи бўлиб ўтди.

* * * 

Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юртида мамлакатимиз ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ҳамда олий ўқув юртлари талабалари ўртасида кўрик-танлов ўтказилди.

* * * 

Ҳамид Олимжон номидаги вилоят давлат драма ва мусиқа театри ҳамда Самарқанд педагогика коллежида Ўзбекистон Халқ артисти Тўти Юсупованинг 80 ёшга тўлиши муносабати билан ижодий мулоқот ва учрашув ташкил этилди.

* * * 

Абдулҳамид Мажидий номидаги давлат драма театри Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида ижодий сафарда бўлиб, "Унутилган бойлик", "Андишали келинчак", "Тадбиркор олмахон" спектаклларини намойиш этди.

* * * 

28 май куни Самарқанд шаҳрининг Бўстонсарой – Амир Темур кўчалари туташган чорраҳада "Самарқанд китоб олами" мажмуасининг очилиши режалаштирилаяпти.


Охирги ўзгариш: 25/05/2016 20:57.   Кўрилганлиги: 634
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-kecha-bugun-ertaga-2016-05-25

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг