Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд: КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА

Самарқанд: КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА

“Би-Би-Си Шотландия” телекомпаниясининг 4 кишидан иборат тасвирга олиш гуруҳи ижодкорлари яқинда Самарқандда бўлиб, шаҳардаги диққатга сазовор жойларни тасвирга туширдилар.

Телекомпания томонидан Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ҳамда туристик имкониятлари ҳақида ҳужжатли фильм тайёрлаш кўзда тутилган.

***

Тайлоқ туманидаги “Боғизоғон” маҳалла фуқаролар йиғинининг вояга етмаганлар, ёшлар ва масалалари бўйича комиссияси туманда энг намунали деб топилди.

***

Россиянинг НТВ телеканали ижодкорлари “Поедем, поедим” номли кўрсатувининг навбатдаги сонларини Самарқандда суратга олишди.

***

Иштихон туманидаги “Баҳрин” маҳалласида яшовчи бир гуруҳ кексалар учун Самарқанд шаҳрининг тарихий обидаларига саёҳат уюштирилди. 

***

Ургут туманининг Ғўс қишлоғида жойлашган Ғавсул Аъзам зиёратгоҳи маъмурияти ва музейи учун янги бино ҳамда меҳмонхона бунёд этилмоқда.

Анвар Мустафоқулов тайёрлади


Охирги ўзгариш: 15/11/2015 09:43.   Кўрилганлиги: 1265
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-kecha-bugun-ertaga-2015-11-14

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.