Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНД: КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА

САМАРҚАНД: КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА

Каттақўрғон туманидаги Кадан қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи фермасидаги 21 та сигирдан олинадиган сут коллеж цехида қайта ишланиб, сотувга чиқарилмоқда.

***

Самарқанд тумани “Ўзбеккенти” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яхна ичимликлар ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш мажмуаси ишга туширилди.

***

Самарқанд вилоятида муомалага чиқарилган пластик карточкалар сони 1 миллион 176 минг донани, банк, мини-банк, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш субъектларидаги тўлов терминаллари сони салкам 14 мингтани ташкил этади. Рўйхатдан ўтган кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари сони эса 16 минг 135 тага етган.

***

Самарқанд вилоятида 2015 йил давомида 253 минг 600 тонна гўшт, 1 миллион 113 минг донадан зиёд тухум етиштириш кўзда тутилган.

***

Нуробод туманидаги “Жом” қишлоқ фуқаролар йиғинининг барча қулайликларга эга янги биноси фойдаланишга топширилди. Мазкур иншоот учун “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонидан 306 миллион сўм маблағ сарфланди.

Шунингдек, тумандаги 21-умумтаълим мактабининг янги филиали ҳам ишга туширилди. 60 ўринга мўлжалланган таълим муассасаси Инвестиция дастурига асосан 323 миллион сўм маблағ эвазига барпо этилди. Туманнинг олис “Омондара” маҳалласида амалга оширилган ушбу қурилиш ишларини “Нарзитош Маматова” хусусий корхонаси жамоаси адо этишди.


Охирги ўзгариш: 03/10/2015 20:36.   Кўрилганлиги: 1521
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-kecha-bugun-ertaga-2015-10-03

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.