
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг ҳаж зиёратига олиб борувчи рейслари 3-14 сентябрь кунлари Тошкент, Наманган, Термиз, Бухоро, Урганч, Қарши ва Самарқанд шаҳарларидан “Boeing” русумли ҳаво кемаларида амалга оширилади.
***
Жомбой туманининг Мойличуқур маҳалласида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий маданиятни ошириш ва турли хил касалликларнинг олдини олиш мақсадида тадбир ўтказилди.
***
ЎзЛиДеП сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси томонидан Наманган шаҳрида ўтказилган «Ишбилармон талаба-2015» стипендияси кўрик-танловининг республика босқичида самарқандлик уч нафар ўқувчи ғолиб бўлди.
***
Тошкентда ўтказилган “Универсал жанг” спорт тури бўйича Осиё чемпионатида Булунғур педагогика ва спорт коллежининг икки нафар ўқувчиси ғолиблар сафидан жой олди.
***
Иштихон туман ҳокимлиги ташаббуси билан тумандаги бир гуруҳ нуронийлар учун Бухорога саёҳат уюштирилди.
А.Мустафоқулов тайёрлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.