Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНД: КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА

САМАРҚАНД: КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА

Каттақўрғон туманида жорий йилда жами 10 гектарлик 6 та сунъий ҳавзаларда балиқ етиштириш йўлга қўйилди. Жумладан, тумандаги “Чиғатой Сайхуни” ва “Очилов Шохруҳ Мирзо” фермер хўжаликлари томонидан 2 гектардан сунъий ҳавзаларда балиқ етиштириш лойиҳаси амалга оширилди. 

***

2015 йилнинг 1 август ҳолатига кўра, вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармасига тегишли тўртта объект фойдаланишга топширилди, 12 та таълим муассасаларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилмоқда.

***

Андижон шаҳрида триатлон бўйича катталар, ёшлар, ўсмирлар ва хотин қизлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақаларининг финал босқичида Самарқанд вилояти триатлончилари энг кўп очко жамғариб, биринчи ўринни эгаллашди.

***

Самарқанддаги Пушкин номли вилоят ахборот-кутубхонаси ўз фойдаланувчиларига libsamarkand.uz сайтининг янгиланган ва мобиль версиясини тақдим этди. Янги ўқув йили бошида ахборот-кутубхона маркази фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида каталог тизимини биринчи қаватга кўчиради.

 

Зилола Омонова тайёрлади


Охирги ўзгариш: 15/08/2015 18:28.   Кўрилганлиги: 1267
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-kecha-bugun-ertaga-2015-08-15

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.