Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНД: КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА

САМАРҚАНД: КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА

10-15 август кунлари Самарқанд вилоятининг туман ва шаҳарларида “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида  бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилади.

***

Жомбой тумани марказида “Ёшлар боғи” бунёд этилмоқда. Мазкур боғ Мустақиллигимизнинг 24 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилади.

***

Каттақўрғон шаҳридаги маданият ва истироҳат боғида мустақиллигимизнинг 24 йиллигига бағишлаб “Қўшиқларда Ватан мадҳи” мавзусида назм ва наво кечаси ўтказилди.

***

Каттақўрғон туманида 23 нафар кекса фуқароларнинг уйлари ҳомийлар томонидан таъмирланмоқда.

***

Қўшработ туманида бир вақтда 25 кишига хизмат кўрсатиш қувватига эга янги ҳаммом фаолиятини бошлади.

***

Сингапур давлатида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти намойиш этилиб, бир қатор тарихий шаҳарлар, хусусан, Самарқанддаги маҳобатли қадимий обидалар хусусида маълумот берилди.

***

Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси Ли Ук Хоннинг таъкидлашича, бу йилги “Шарқ тароналари” фестивалида ушбу давлатнинг “Пунг Рю” (“Нафосат”) ансамбли иштирок этади. Мазкур ансамбль Англия, АҚШ, Хитой ва бошқа давлатларда ўтказилган халқаро фестивалларда муваффақиятли иштирок этган.

 

Анвар Мустафоқулов тайёрлади


Охирги ўзгариш: 08/08/2015 21:14.   Кўрилганлиги: 495
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqand-kecha-bugun-ertaga-2015-08-08

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг